28.07.2020 10:15
8102
Артур «Барселона» сафида Чемпионлар Лигасида ўйнашдан бош тортмоқда

«Барселона»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Артур клуб рухсатисиз ватанига учиб кетган ва Каталонияга қайтмоқчи эмас, деб ёзади Mundo Deportivo.

Манбага кўра, яримҳимоячи «Барселона» таркибида Чемпионлар Лигасида ўйнашдан бош тортмоқда. Чунки у аллақачон Туриннинг «Ювентус» клуби билан шартнома имзолаган. Каталонияликлар футболчини интизомий жазога тортишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 23 ёшли Артурни «Ювентус»га 72 млн еврога сотди. Ўз навбатида Италия чемпионидан 60 млн еврога Миралем Пьнични сотиб олди. Лекин футболчилар янги жамоалари сафига мавсум тугагач, яъни Чемпионлар Лигаси якунига етгач қўшилишлари керак.

«Барселона» Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали биринчи ўйинида сафарда «Наполи» (1:1) билан дуранг қайд этган. Жавоб баҳси 8 август куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар