27.07.2020 09:12
5117
Иммобиле «Олтин бутса» учун курашда Левандовскига етиб олди

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле А Сериянинг 36-туридан ўрин олган «Верона»га (5:1) қарши баҳсда хет-трикка эришди.

Шу тариқа Иммобиленинг мавсумдаги голлари 34тага етди ва у «Олтин бутса» учун курашда «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскига етиб олди. Бундеслига якунлангани, А Серияда эса яна 2 тур борлигини инобатга олинса, Иммобиледа «Олтин бутса»ни қўлга киритиш учун яхши имконият бор.

Шунингдек, Чиро Италия чемпионатининг жорий мавсумида 14 бор пенальтидан гол урди ва бу кўрсаткич борасида лига рекордини ўрнатди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар