25.07.2020 11:15
16046
«Реал» трансферлар учун 180 млн евро сарфлайди, клубни 10дан ортиқ футболчи тарк этади

«Реал» ёзги трансферлар ойнасидаги харидлар учун 180 млн евро сарфлашни режалаштирган. «Қаймоқранглилар» коронавирус пандемияси давридаги молиявий инқироз туфайли йирик трансферларга қўл уришмайди, деб ёзади Marca.

Испаниянинг амалдаги чемпиони 10дан ортиқ ўйинчи билан хайрлашишни мақсад қилган. Яримҳимоячилар Хамес Родригес ва Гарет Бэйл трансферга қўйилади. Шунингдек, жамоани тарк этиши мумкин бўлганлар қаторида Оскар Родригес, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Браим Диас, Андрей Лунин, Серхио Регилон, Мартин Эдегор, Лукас Васкес, Начо Фернандес, Даниэль Гомес ва Хорхе де Фрутос ҳам бор.

«Реал» ўтган ёзда «Айнтрахт»дан 60 млн еврога сотиб олинган ҳужумчи Лука Йович билан хайрлашмоқчи эмас. 22 ёшли серб келаси мавсумни ижарада ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»ни ҳозирча Ашраф Ҳакими («Интер») ва Хави Санчес («Вальядолид») тарк этди. «Қироллик клуби» бу икки трансфердан 43,5 млн евро ишлаб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар