24.07.2020 08:11
2903
Ривалдо «Олтин тўп-2020» бекор қилингани ҳақида: «Левандовскида яхши имконият бор эди»

Бразилия миллий жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Ривалдо «Олтин тўп-2020» бекор қилинганига ўз муносабатини билдирди.

«Олтин тўп» бекор қилингани – тўғри қарор. Европа миллий чемпионатларида ғалати мавсум бўлди – кўплаб ўйинлар томошабинларсиз ўтказилди, Франция чемпионати муддатидан аввал тугатилди. 

Баъзи футболчилар бу қарордан норози бўлиши мумкин. Аммо «Бавария»даги Левандовски бу мавсумда энг яхшилардан бири бўлди. Польшалик футболчи қойилмақом ўйин кўрсатди. «Бавария» кетма-кет 8-бор Бундеслигада чемпион бўлди, олдинда Чемпионлар Лигаси ҳам бор. Робертда Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан мукофот учун курашишга яхши имконият бор эди. 

Месси ва Роналдуда ҳам «Олтин тўп»ни ютиши мумкин эди, уларнинг фаолияти охирига яқинлашмоқда. Аммо бу йилги мукофотни бекор қилиш – тўғри қарор», – деб Ривалдонинг сўзларини келтиради Betfair.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар