16.07.2020 12:37
5723
«Пахтакор»нинг Чемпионлар Лигасидаги қолган ўйинлари санаси маълум бўлди

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар Лигаси баҳсларига мезбонлик қиладиган мамлакат ва ўйин саналарини маълум қилди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби иштирок этаётган Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган тартибда, сентябрь ойида ўтказилади. Ўйинларга Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилиши кўзда тутилган.

«Пахтакор» жамоаси ўрин олган B гуруҳининг ўйинлар тақвими қуйидагича:

Чемпионлар Лигаси 
B гуруҳи | Марказлашган мажмуа, Доҳа

3-тур | 14 сентябрь
«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
«Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА) - «Шаҳри Худрў» (Эрон)

4-тур | 17 сентябрь
«Пахтакор» (Ўзбекистон) - «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Шаҳри Худрў» (Эрон) - «Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА)

5-тур | 20 сентябрь
«Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
«Шаҳри Худрў» (Эрон) - «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)

6-тур | 23 сентябрь
«Шаҳри Худрў» (Эрон) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) - «Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА)

Янги тақвим минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар