16.07.2020 11:04
2976
«Манчестер Сити» Ферран Торрес билан келишиб олди

«Манчестер Сити» клуби «Валенсия» яримҳимоячиси Ферран Торрес билан шахсий шартномани келишиб олди.

Eurosport хабарига кўра, «шаҳарликлар» 20 ёшли испаниялик иқтидор билан узоқ муддатли меҳнат битимини имзолашади.

Энди «Сити» «Валенсия» билан трансфер бўйича келишувга эришиши лозим. Mundo Deportivo хабарига кўра, унинг қиймати 50 млн евро бўлиши мумкин.

«Манчестер Сити» Торресни «Бавария»га ўтиб кетган Лерой Саненинг ўрнини босишига умид қилмоқда.

Аввалроқ унинг хизматига «Ювентус», «Реал» ва «Атлетико» клублари қизиқиш билдирган эди.

Торреснинг «Валенсия» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар