14.07.2020 23:08
5316
«Наполи» 81 млн еврога «Лилль» ҳужумчисини олмоқчи

«Лилль» клубининг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхен «Наполи»га ўтади.

Football Italia хабарига кўра, неаполликлар футболчининг 81 млн евролик трансфери бўйича келишувга эришган. «Наполи» Осимхен учун 50 млн евро тўлайди ва яримҳимоячи Адам Унани беради.

Осимхен 2019 йилда «Шарлеруа»дан «Лилль»га 14 млн евро эвазига ўтган эди.

Бу мавсумда 21 ёшли футболчи барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар