12.07.2020 15:11
2535
Стерлинг голлар сони бўйича шахсий рекордини янгилади

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг бир мавсумда киритган голлари сони бўйича шахсий рекордини янгилади.

Англиялик форвард АПЛ 35-турида «Брайтон»га (5:0) қарши ўйинда ҳет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Ушбу баҳсдаги голлари эвазига 25 ёшли Раҳимнинг бу мавсумда барча турнирларда киритган голлари сони 27тага етди. Стерлинг бунгача энг яхши натижасини 2018/19 йилги мавсумда қайд этиб, жами 25та голга муаллифлик қилганди (17та – АПЛ, 5та ЕЧЛ, 3та Англия кубоги). 

Стерлингнинг 2019/2020 йилги мавсумдаги самарадорлиги:

1. Англия Премьер-лигаси — 17та гол
2. Чемпионлар лигаси — 5
3. Англия лига кубоги — 3
4. Англия кубоги — 1
5. Англия Суперкубоги — 1

Раҳим аввалги энг яхши натижаси - 25та гол уриш учун 51та ўйинда майдонга тушган бўлса, янги рекордини (27та гол) қайд этиш учун 46 учрашув етарли бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар