12.07.2020 12:48
5066
Гасперини «Юве» билан ўйиндаги пенальтилар ҳақида: «Қўлимизни кесиб ташлашимиз керак эдими?»

«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А Серия 32-тури доирасидаги «Ювентус» (2:2) билан ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлди. 

Шу куни тўп икки марта ҳам «Аталанта» футболчилари қўлига теккани учун меҳмонлар дарвозаси томон иккита пенальти белгиланди ва туринликлар форварди Криштиану Роналду ўйин давомида икки марта жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Қоидалар шунақа экан, нима ҳам қилардик. Бу қоидалар Италиядаги барча қоидалардан устун турса керак. Ўша вазиятларда нима қилишимиз мумкин эди? Қўлимизни кесиб ташлашимиз керак эдими? Бу вазиятда қўлни гавда билан яширмасдан бошқа илож йўқ эди. Бу ҳакамлар томонидан дарвозамиз томон белгиланган биринчи бундай ҳолат эмас. Бутун мавсум давомида кўплаб жамоалар иштирокида бундай вазиятларга дуч келинди. Бу ахмоқлик. Фақат Италиядаги қоидалар билан шунақа пенальтилар бериш мумкин, бошқа давлатларда бундай вазият учун пенальти белгиланмайди.

Умуман олганда эса, А Серия пешқадамига қарши жуда яхши ўйин ўтказдик. Ўйиндан олдин йигитлардан бу баҳсга Чемпионлар лигаси учрашувидек муносабатда бўлишни сўрагандим. Августда мана шундай савиядаги жамоаларга қарши майдонга тушамиз. Бугун биз ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилдик. Кейинги мавсум учун ҳам Чемпионлар лигаси йўлланмасини олишимиз шарт», - дея Гасперинининг сўзларини келтирмоқда DAZN.

Маълумот учун, «Аталанта» ЕЧЛ 1/4 финалида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар