12.07.2020 16:49
4614
Теглар
«Аталанта» клуб тарихидаги рекордни янгилади

Италия А Серияси 32-тури доирасида «Аталанта» Туринда «Ювентус» (2:2) билан дуранг натижа қайд этди.

Ушбу баҳсда украиналик футболчи Руслан Малиновский томонидан киритилган иккинчи гол Бергамо клуби учун мавсумдаги барча турнирлардаги 104-гол бўлди. Бу натижа клуб тарихидаги бир мавсумда киритилган рекорд натижадир. «Аталанта» ўз тарихида бир мавсумда 100дан ортиқ гол киритмаган эди.

Маълумот учун, Гасперини мураббийлигидаги «Аталанта» 67 очко билан А Серияда 3-ўринда бормоқда. Пешқадам «Ювентус» ҳисобида эса 76 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар