09.07.2020 14:30
4371
Теглар
ОФК халқаро мусобақалар тақвимини тасдиқлади, Суперлига тақвими ўзгартирилади

Осиё Футбол Конфедерацияси қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларнинг янги тақвимини тасдиқлади.

Унга кўра, мусобақалар қуйидаги жадвал бўйича ўтказилади:

Осиё чемпионлар лигаси | Ғарб минтақаси
14-24 сентябрь | гуруҳ босқичи ўйинлари
26-27 сентябрь | плей-офф босқичи
30 сентябрь | чоракфинал босқичи
3 октябрь | яримфинал босқичи
5 декабрь | финал

U19 Осиё чемпионати
14-31 октябрь | Ўзбекистон

Футзал бўйича Осиё чемпионати
4-15 ноябрь | Туркманистон

U16 Осиё чемпионати
25 ноябрь – 12 декабрь | Баҳрайн

Футзал бўйича клублараро Осиё чемпионати
2-13 декабрь | БАА

Қайд қилиш жоизки, бу саналар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Ўз навбатида ПФЛ ҳам ОФК янги тақвимидан келиб чиқиб, Суперлига 1-давра ўйинлари тақвимига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар