08.07.2020 14:02
1602
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига 23 июль куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига 23 июль куни қуръа ташланади. Маросим «Бунёдкор» стадионида ўтказилади ва соат 19:00дан бошлаб «Спорт» телеканалида намойиш этилади.

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида Суперлиганинг 14та клуби ва Про-Лиганинг саралашдан ўтган 2та клуби иштирок этади. 

Барча иштирокчилар: «Андижон», «Бунёдкор», «Бухоро», «Локомотив», «Машъал», «Металлург», «Насаф», «Навбаҳор», ОКМК, «Оқтепа», «Пахтакор», «Қизилқум», «Қўқон-1912», «Сурхон», «Сўғдиёна», «Шўртан».

Гуруҳ босқичида жамоалар 4та иштирокчидан иборат 4та гуруҳга ажратилади. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватчаларга ажратилмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3та ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон жамоаларни қуръа аниқлаб беради. Гуруҳдаги жамоалардан 2таси 2 марта уйида ва 1 марта сафарда, 2таси 1 марта уйида ва 2 марта сафарда ўйнайди.

Гуруҳда дастлабки 2 ўринни эгаллаган жамоалар 1/4 финалга йўл оладилар. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар 1/4 финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар