07.07.2020 22:37
10986
Теглар
«Барселона» Неймарнинг трансфери бўйича ўтказилган судда ғолиб чиқди

Спорт арбитраж суди (CAS) «Сантос» клубининг ФИФА ташкилотига Неймар трансфери бўйича берган апелляциясини рад қилди.

Бразилия клуби собиқ футболчисининг «Барселона»га амалга оширилган трансферида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун 61,3 млн евро компенсация талаб қилган эди.

CAS «Сантос» билан футболчи ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга биноан бекор қилинган ва «Барселона» футболчининг отаси билан N&N компаниясига бонус тўлаган пайтида ҳеч қандай қонунни бузмаган деб топди. Шунингдек, «Барселона» Неймар билан дастлабки келишувни имзолаган пайтида ҳам қоидани бузмаган бўлиб чиқди.

Энди «Сантос» клуби 20 минг Швейцария франки миқдоридаги суд харажатларини тўлаб бериши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га 88 млн евро эвазига ўтган эди. Бразилия клуби бу қийматни ҳужжатларда қисқартирилганини, амалда эса кўпроқ бўлганини таъкидлаб, компенсация талаб қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар