04.07.2020 21:28
3877
Буффон Мальдини рекордини янгилади

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серия 30-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

42 ёшли италиялик учун бу чемпионат доирасидаги 648-ўйин бўлди. Натижада Буффон «Милан» ҳимоячиси Паоло Мальдини рекордини янгилади.

Буффон 2001 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилмоқда. 2018 йилда дарвозабон «ПСЖ» клубига ўтди, аммо 1 мавсумдан сўнг орқага қайтган эди. Бу мавсумда 42 ёшли Буффон А Серия доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар