01.07.2020 11:52
4535
Сарри: «Роналду ва Дибала майдонда бир-бирини излашни ўрганишди»

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия 29-тури доирасидаги «Женоа» (3:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин Пауло Дибала ва Криштиану Роналдуни мақтади.

«Жамоамиз бугун катта ҳажмдаги ишни яхши бажариб, учта ажойиб гол урди. Футболчилар кубок финалидаги мағлубиятдан кейин руҳан тикланиши керак эди. Чунки жисмоний ҳолат бўйича бизда муаммо йўқ. Роналду ва Дибаланинг ўйинидан хурсандман. Уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида ўзгариш бор. Улар майдонда бир-бирини кўпроқ излашни ўрганишди. Пауло ҳам, Криштиану ҳам биргаликдаги ҳаракатлари жамоага кўпроқ самара келтираётганлигини тушунишди. Шахсан ўзим машғулотларда бунга гувоҳ бўлдим», - дея Саррининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

«Ювентус» А Серияда 72 очко жамғариб, 1-ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчи «Лацио»да 68 очко бўлса, «Интер» 61 очко ва битта захирадаги ўйини билан 3-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар