28.06.2020 17:37
16299
Пьянич «Барселона» учун тиббий кўрикдан ўтди. Унинг трансфер суммаси маълум

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич «Барселона» сафида тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда Sky Sports ёзмоқда.

Манбада айтилишича, Пьянич «Барселона» сафига қўшилиш учун Туринда тиббий кўрикдан ўтди. Каталония суперклуби у учун 60 миллион евро тўлаши аниқ бўлди. Шунингдек, унинг ўйинига қараб Турин клубига бонуслар тўланади.

Ўз навбатида «Барселона»нинг бразилиялик футболчиси Артур ҳам Туринда бўлиб турибди. У «Ювентус» сафида тиббий кўрикдан ўтган. Туринликлар Артур учун «Барселона»га 75 миллион евро тўлаши маълум бўлган. Яъни, «Ювентус» Артурнинг трансфери учун «Барселона»га Пьянич ва яна 15 миллион евро тўлайди.

Интернетда «Барселона» дўконларида Пьяничнинг 8-рақамли футболкаси сотилаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлганди. «Барселона»да бу рақамда Артур ўйнарди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар