27.06.2020 18:30
3422
Пьянич «Барселона» учун тиббий кўрикдан ўтади

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич «Барселона»га ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Италиялик журналистлар Жанлука Ди Марцио ва Николо Скира хабарига кўра, 30 ёшли босниялик якшанба куни каталонияликлар учун тиббий кўрикдан ўтади.

Аввалроқ «Барселона» Пьянич учун турли бонуслар билан 60 млн евро тўлаши, «кўк-анорранглилар» яримҳимоячиси Артур эса «Ювентус»га 75 млн евро эвазига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида бразилиялик ҳам якшанба куни туринликлар учун тиббий кўрикдан ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар