23.06.2020 22:08
5001
«Ювентус» «Барселона» билан Артур трансферини келишиб олди

«Ювентус» клуби «Барселона» билан яримҳимоячи Артур трансфери бўйича келишувга эришди.

Sky Sports хабарига кўра, туринликлар футболчи учун 80 млн евро таклиф қилишди. Бу каталонияликларни қониқтирди.

Энди «Ювентус» футболчи билан йилига 5 млн евро маошни кўзда тутувчи шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Артурнинг «Барселона»даги маоши 3,2 млн еврога тенг. Унинг ўзи «Камп Ноу»да қолишни истаяпти.

Ўз навбатида «Барселона» туринликлар яримҳимоячиси Миралем Пьянич трансфери устида ишламоқда. Италияликлар уни 70 млн еврога баҳолашяпти. Аммо бу қиймат «Барселона»ни қониқтирмаяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар