22.06.2020 11:16
5186
Сарри: «Умид қиламанки, Роналду яна фантастик футболчига айланади»

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри Криштиану Роналдунинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди. 

«Роналду билан Италия кубогидаги «Милан» ва «Наполи»га қарши ўйиндан олдин гаплашиб олгандим. Криштиану фаолияти давомида 700тадан ортиқ гол урган. Ҳамма голларини яққол ҳужумчи сифатида эмас, турли нуқталарда тўп суриб киритган. Унинг ўйин услуби шунақа. 

Куни кеча Криштиану билан алоҳида учрашиб, анча вақт давомида гаплашиб олдик. Ўйлайманки, эртадан бошлаб, энг кечи ушбу ҳафтадан бошлаб Роналдунинг яна фантастик футболчига айланишига умид қиламан. У энг юқори спорт формасига кириб бормоқда», - дейди Сарри Sky Sport Italia билан суҳбатда.

Маълумот учун, 35 ёшли португалиялик ҳужумчи жорий мавсумда 34 ўйинда 25та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар