«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Гари Невилл Давид Де Хеанинг сўнгги ўйинлари ҳақида фикр билдирди, дея ёзмоқда Daily Mail.
«Давид Де Хеа сўнгги тўрт йилда «Манчестер Юнайтед» сафидаги энг муҳим футболчига айланганди. Жамоа айнан унга суяниб қолганди. Бироқ ҳозирда бундай деб бўлмайди. Сўнгги бир йилда унинг ҳолати аввалгидек эмаслиги кўриниб қолди. Де Хеа аввал йўл қўймаган қатор хатоларга йўл қўймоқда.
Унинг фаолиятини кузатиб сезиш мумкинки, Давиднинг фаолиятига испаниялик мухлисларнинг 2018 йилги жаҳон чемпионати вақтидаги ҳуштакбозликлари таъсир қилган. У ЖЧ-2018гача Испаниянинг асосий дарвозабони бўлиш учун курашди, аммо хатолар натижасида жуда қаттиқ танқид тошлари остида қолганди. Ўша турнирдан кейин Давид ўзига бўлган ишончни йўқотиб, ҳали ҳам аввалги ҳолатига қайта олмаяпти», - дейди Гари Невилл.
Маълумот учун, АПЛ 30-тури доирасидаги «Тоттенҳэм» - «МЮ» (1:1) учрашувида Де Хеанинг оддий вазиятда жамоасини қутқара олмагани боис, клуб собиқ футболчиси Рой Кин испаниялик посбонни танқид қилган эди.