22.06.2020 17:03
5854
Манба: Пьянич 30 июнгача «Барселона»га ўтади

«Ювентус»нинг босниялик футболчиси Миралем Пьянич фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар берган.

Манбада айтилишича, «Барселона» ва «Ювентус» Пьянич ҳамда Артурни алмаштириш бўйича келишувга эришган. Аммо хабарда бу «рокировка» учун клублардан бирортаси қўшимча пул тўлаш-тўламаслиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Хабарда ёзилишича, бразилиялик Артур Мело даставвал «Барселона»ни тарк этишни хоҳламаган, аммо охирги кунларда фикрини ўзгартирган. Траснфер 30 июнгача амалга ошиши ва Пьянич «Барселона» билан келишиб олгани ҳам маълум қилинган.

30 ёшли Пьянич жорий мавсумда 34та ўйинда қатнашиб 3та гол ва 2та узатмага муаллифлик қилган бўлса, Артур ҳисобида 26 ўйинда 4та гол ва 5та голли узатма бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар