21.06.2020 11:07
3624
Левандовски Обамеянгнинг рекордини янгилади

Германия Бундеслигаси 33-тури доирасида «Бавария» Левандовскининг дубли эвазига «Фрайбург» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу голлар 31 ёшли польшалик форвард учун Бундеслигадаги 32 ва 33-голлари бўлди. Бу натижа билан Роберт легионерлар орасида чемпионат рекордини янгилади.

Аввалги рекорд Пьер-Эмерик Обамеянгга тегишли бўлиб, габонлик форвард 2016/17 йилги мавсумда «Боруссия» сафида 31та голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсумда «Бавария» сафида 41 ўйинда 48та голга муаллифлик қилди. Бу унинг шахсий рекорди саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар