20.06.2020 18:49
2415
Теглар
Францияда мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилади

Франция ҳукумати 11 июль кунидан мамлакатда жамоавий спорт турнирларини ўтказишга рухсат берди, дея хабар бермоқда L'Equipe.

Ушбу қарор пандемия эҳтиёт чораларини босқичма-босқич юмшатиш доирасида қабул қилинди. Нашрнинг қайд этишича, ўйингоҳларга 5 минг нафардан кўп бўлмаган миқдорда мухлисларнинг киритилишига рухсат берилади. 

Хусусан, Франция кубоги ва Франция лига кубоги финали доирасидаги баҳслар томошабинлар иштирокида ўтказилади. Франция чемпионати янги мавсуми бошлангач, томошабинларнинг сони мунтазам ошириб борилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Франция чемпионати ўйинлари коронавирус пандемияси сабабли март ойида тўхтатилиб, «ПСЖ» чемпионлиги муддатдан аввал эълон қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар