17.06.2020 19:02
2425
«Болонья» саратонга чалинган Михайлович билан янги шартнома имзолади

«Болонья» клуби бош мураббий Синиша Михайлович билан ҳамкорликни узайтирди.

Янги меҳнат битимига кўра 51 ёшли сербиялик мутахассис 2023 йилгача жамоани бошқарадиган бўлди.

Михайлович 2019 йилдан бери «Болонья»ни бошқармоқда. А Сериянинг бу мавсумида жамоа 34 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. 

Аввалроқ Михайлович саратонга (лейкемия) чалинган ва кимё муолажаларини олиб, яна ишга қайтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар