16.06.2020 14:03
14020
«Ньюкасл» А Серия тўпурарига рад этиб бўлмас таклиф тайёрлади

Римнинг «Лацио» клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле янги мавсумдан фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Инглизлар 30 ёшли форвард учун рад этиб бўлмас таклиф тайёрлашди, дея ёзмоқда Италия нашрлари.  

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, «Ньюкасл» клуби А Серия тўпурари учун жиддий таклиф тайёрлаган. Саудия Арабистонилик инвесторлар қўлига ўтаётган ушбу клуб Италия миллий жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси учун «Лацио»га 55 миллион евро трансфер пули, Иммобиленинг ўзига эса йиллик 8 миллион евро маош билан беш йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Чиро 5 йиллик фаолияти учун 40 миллион маош олади. Манбанинг қайд этишича, клуб вакиллари бу борада Чиронинг агенти билан учрашиб, барча масалаларни гаплашиб олишган. 

Иммобиленинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунланади. Шунга қарамай, «Лацио» голеадорнинг йиллик маошини 4 миллион еврогача кўтариб, у билан шартномани узайтиришни режалаштирган. 

Маълумот учун, Иммобиле А Серия 26-туридан кейин 27та голи билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар