16.06.2020 11:00
15645
Теглар
ФИФА Месси, Неймар ва Мбаппени 70-йиллар футбол юлдузлари образида гавдалантирди (фото)

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 50 йиллигини эсга олиб, «твиттер»даги расмий саҳифасида амалдаги футбол юлдузларини ретро қиёфада кўрсатди.

Аргентина миллий жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе, Бразилия миллий жамоаси ва «ПСЖ» вингери Неймарнинг 1970 йилги тахминий қиёфаси гавдалантирилди.

Эслатиб ўтамиз, 1970 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия миллий жамоаси финалда Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар