15.06.2020 14:59
8935
Саутгейт Ҳоланднинг Англия миллий жамоасида тўп суриш имкониятини баҳолади

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланднинг туғилиб ўсган мамлакатида тўп суриш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Ҳоланд Англиянинг кичик ёшдаги турли жамоаларда тўп сурганида табиийки менинг эътиборимга тушмаганди. Катта футболга ярқ этиб чиққанда эса аллақачон Норвегиянинг кичик ёшли миллий жамоаларида тўп суришга улгурганди. Тўғри, биз иқтидорли ёш футболчиларни болалигидан турли ёшдаги жамоаларга жалб қиламиз, аммо айтайлик, Ҳоланд Йоркширда тўп суриб юрган пайтида у биз учун қизиқ бўлмаган. 

Қолаверса, Эрлинг Норвегия ўсмирлар жамоасида ҳам нисбатан эртароқ бориб қўшилган ва уларнинг доимий эътиборида турган. Фикримча, футболчи ва унинг отаси анча аввал Эрлингнинг қайси мамлакат учун тўп суришини аниқ белгилаб олган. Шу боис, Ҳоландни Англия миллий жамоасига чақиришдан маъно кўрмаяпман. Биз унинг ва оила аъзоларининг фикрини ҳурмат қилишимиз керак. Эрлинг ота-онаси ва яқинларининг ватани бўлмиш Норвегияда тўп суришга содиқ қолган. 

Фикримча, у Англияни эмас, Норвегия миллий жамоасида ўйнаш қарорини қабул қилиб тўғри қилган. Олдинроқ унинг Англия учун тўп суриш имконияти деярли йўқ эди», - дейди Саутгейт Independent’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Эрлинг Ҳоланд Англиянинг Лидс шаҳрида туғилган бўлиб, Буюк Британия паспортини иккинчи фуқаролик сифатида олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар