14.06.2020 17:47
10055
«ПСЖ» спорт директори Месси ва Роналдунинг ўрнини қайси футболчилар эгаллашини айтди

«Пари Сен-Жермен» спорт директори Леонардо Неймар ва Мбаппенинг кейинги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мбаппе ва Неймарнинг ёзда жамоамизни тарк этиши ҳақида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ. Уларнинг амалдаги шартномаси тугашига яна икки йил бор. Биз бу футболчилар борасида келажакда яна қандай ишлар қилишимиз кераклиги ҳақида бош қотираяпмиз. 
 
Мбаппе - «ПСЖ»нинг келажаги. У билан шартномани узайтириш - энг яхши йўл. Клубда барча шуни хоҳламоқда. Килиан ва Неймар аллақачон жаҳоннинг энг яхши 5 футболчиси рўйхатидан жой олган. Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг 32 ва 35 ёшда эканлигини инобатга олсак, жаҳон футболида уларнинг ўрнини эгаллайдиган футболчилар бизда бўлади. Неймар 28, Мбаппе 21 ёшда. Бу жуда катта имконият. 

Биз вазиятни қийинлаштиришни истамаймиз. Неймар ва Мбаппе бизнинг катта устунлигимиз. Кейинчалик ҳам улар билан бирга ишлаш йўлини топамиз.

Неймарнинг «Барселона»га ўтиши? Биз бу ҳақда ортиқ гаплашмаганмиз. У Парижда бахтли ва келажагини фақат «ПСЖ»да кўраяпти», - дея Леонардонинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Олдинроқ, ёзги трансфер ойнасида Неймарнинг «Барселона»га, Мбаппенинг эса «Реал»га ўтиши ҳақида хабарлар янграганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар