14.06.2020 09:56
3641
Конте: «Йигитларга эътирозим йўқ. «Наполи» ҳимояга ўтириб олди»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Италия Кубоги яримфинали доирасида «Наполи»га (1:1) қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйиндаги мағлубият (0:1) туфайли миланликлар финалга чиқа олишмади.

«Икки ўйиндаги ҳаракатларимизга кўра, биз финалга чиқишга лойиқ эдик. Йигитларни айблашга сабаб йўқ. Бугун биз ўзимиз истаган тажовузкор услубда ўйнадик, устунлик қилдик.

Бизда жуда кўп имкониятлар бор эди, хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Аммо Давид Оспина бир нечта ажойиб сейвлар бажарди ва ўйин натижасини ҳал қилди. 

«Наполи» дарвозаси олдида етарлича эътиборли бўлмадик. Бундай ҳолатлар бизга дарс бўлади, ўсишимизга ёрдам беради.

Йигитлар финалга чиқа олишмаганидан хафа бўлишди. Ўйиндан мамнунман. Унутмайликки, «Наполи» ҳимояга ўтириб олди ва қарши ҳужумларда ўйнади. Бундай вазиятда хавбеклар узатмалар учун йўл топишга қийналишади.

Эриксен жамоага муваффақиятли мослашаётганидан хурсандман. Биз у билан физик ва тактик томондан ишладик. У ўйин давомида 10-12 км югурди ва бундай хурсандман. Агар Оспина бўлмаганида, Кристиан дублга эришган бўларди», – деб Контенинг сўзларини келтиради  Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар