14.06.2020 08:20
5683
Гаттузо «Ювентус»га қарши финал, вафот этган синглиси ва янги шартнома ҳақида гапирди

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Интер»га қарши баҳсдан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, неаполликлар биринчи ўйиндаги ғалаба (1:0) туфайли финалга чиқишди ва 17 июнь куни «Ювентус»га қарши  турнир ғолиблиги учун майдонга чиқишади.

«Финалда ғалабаларга одатланган «Ювентус» билан учрашамиз. У – буюк чемпионлар менталитетига эга клуб. Умид қиламанки, биз бунга қарши тура оламиз ва ўз сўзимизни айтамиз. Футболчилар кубокни Неаполга олиб келиш учун ажойиб ўйнашлари кераклиги билишади. 

Жамоа ҳафта давомида қилаётган ишига ишонди ва тинмай ишлади. Йигитлар бор кучларини беришди. Сифат юқори. Агар яхши ҳимояланиб, тартибли ҳужум қилсак, улкан натижаларга эришамиз.

95 кундан кейин мавсум ўртасида майдонга чиқиш осон эмасди. Биз минглаб одамларни йўқотдик, дунё ўзгариб кетди. 

Мен бутун футбол оламига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки синглим  вафотидан кейин ҳамма менга ва оиламга ҳамдардлик билдирди. Ғалабани оиламга, ота-онамга ва синглимга бағишлайман. Хаммимиз уни яхши кўрардик, бу катта йўқотиш бўлди.

«Наполи» билан янги шартнома? Яхшиямки, мен пулга қизиқмайман. Муҳими – ҳурмат. Шартномам қиммат эмас», – деб Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар