11.06.2020 19:36
16977
XXI асрнинг энг яхши спортчилари эълон қилинди: Месси ва Роналду ўнликда

Испаниянинг «Marca» нашри XXI асрнинг энг яхши спортчиларидан иборат рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, сузиш бўйича 23 карра Олимпиада чемпиони Майкл Фелпс 1-ўринда қайд этилган. Австралиялик сузувчидан кейинги 2-поғонадан енгил атлетика бўйича кўп карра жаҳон ва Олимпиада чемпиони ямайкалик спринтер Усейн Болт жой олган. Учинчи ўринни эса теннис бўйича катта шлем таснифидага турнирларнинг 20 карра ғолиби швейцариялик Рожер Федерер эгаллади. 

Рейтингнинг ўнлигида «Барселона»нинг аргентиналик форварди Лионель Месси 7-ўринда кўрсатилган бўлса «Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду 10-поғонадан ўрин олган.

XXI асрнинг энг яхши спортчилари ўнлиги («Marca» нашри талқини): 

1. Майкл Фелпс (сузиш)
2. Усэйн Болт (югуриш)
3. Роджер Федерер (теннис)
4. Рафаэль Надаль (теннис)
5. Коби Брайант (баскетбол)
6. Тайгер Вудс (гольф)
7. Лионель Месси (футбол)
8. Льюис Хэмилтон (автопойга)
9. Валентино Росси (мотопойга)
10. Криштиану Роналду (футбол).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар