11.06.2020 07:55
12064
Теглар
Кьеллини фаолиятидаги энг кучли рақибини айтди 

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини фаолиятидаги қайси рақиб унинг заиф томонларидан тўғри фойдаланганини айтди.

«Роналду бизга қарши баҳсларда кўп голлар урган, аммо Ибраҳимович ноқулай эди.

Аввалига биз жамоадош эдик. Мен ёш эдим ва ҳар доим ўзимни у билан солиштиришга ҳаракат қилардим. Ҳамма жойда унга эргашиб, бошқа футболчилар ва мураббийлар олдида кучимни кўрсатишга ҳаракат қилардим.

Машғулотларда Ибра билан бирга-бир вазиятда қолиш ҳурматга сазовор бўлишни англатади. Мен ҳеч қачон ортга чекинмадим ва у билан бўлган ҳар бир жангдан кейин ўзимни янада кучлироқ ва ишончлироқ ҳис этдим. Златанга қойил қоламан», – дейди италиялик футболчи ўз автобиографиясида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар