09.06.2020 21:20
16208
Снейдер Мессидан кейин қайси футболчи «Барселона» етакчисига айланишини айтди

Нидерландия миллий жамоаси собиқ футболчиси Уэсли Снейдернинг фикрича, Лионель Месси фаолиятини якунлагач Френки Де Йонг «Барселона»нинг янги етакчисига айланади.

«Нидерландия миллий жамоаси ва «Барселона» клуби ўйин услуби аввалдан бир-бирига мос тушган. Шунинг учун бўлса керак ҳамюртим Де Йонг каталонияликлар ўйин услубига тезда мослашди. У ўзиннг ўйин услуби Испания чемпионати ва «Барселона»га мос келишини аввалдан биларди.

Фикримча, Де Лигт «Ювентус»га ўтиб бошқа йўлни танлади, Френки эса ҳаётдаги энг тўғри қарорни қабул қилди. Месси фаолиятини якунлаганидан кейин Де Йонг «Барселона»нинг ҳақиқий етакчисига айланади», - дея Снейдернинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Маълумот учун, Френки 2019 йилда «Аякс»дан 75 миллион евро эвазига «Барселона» сафига қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар