08.06.2020 20:07
5727
Зидан Райола билан Погба трансферини муҳокама қилди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба билан таркибни кучайтириш фикридан қайтмаяпти.

Casa Blanca хабарига кўра, франциялик мутахассис ҳамюртининг агенти Мино Райола билан трансфер имкониятларини муҳокама қилган. 

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг Погба хизматига эҳтиёж сезмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Погба билан «Интер» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқмоқда.

Бу мавсумда футболчи «Манчестер Юнайтед» таркибида барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 100 млн еврога баҳоланяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар