07.06.2020 17:06
3123
Теглар
Неймарнинг идентификацион гувоҳномасини ўғирлашди

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймарнинг идентификацион гувоҳномасини ўғирлашди, дея хабар бермоқда UOL.

Манбанинг ёзишича, жиноятчи Неймарнинг гувоҳнома маълумотлари орқали коронавирус пандемияси даврида ишчилар учун давлат томонидан ажратилган ёрдамни олиш учун фойдаланмоқчи бўлган. Бу ҳақда Неймарнинг вакиллари билишмаган. Уларга ОАВ орқали маълум қилинган. Кўп ўтмай, ўғри қўлга тушган.

Маълумот учун, Франция чемпионати пандемия сабабли муддатдан аввал якунланиб, «ПСЖ» чемпион деб эълон қилинди. Неймар ҳозирда Бразилияда таътилни ўтказмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар