01.06.2020 13:53
6530
Теглар
Погба «Реал» ва «Ювентус»дан таклиф тушмаса, бошқа клубга ўтишга розилик бермоқчи

«Манчестер Юнайтед»нинг франциялик яримҳимоячиси Поль Погба «Пари Сен-Жермен» клубига ўтишга тайёр, дея хабар бермоқда Le10sport.

Манбанинг ёзишича, Погба «Реал» ёки «Ювентус» клубига ўтмоқчи бўлган, аммо Мадрид ва Турин жамоасидан аниқ таклиф тушмагач, «МЮ» яримҳимоячиси унга қизиқаётган «ПСЖ» сафига ўтишга тайёрлигини маълум қилган. 

Олдинроқ, «Реал» бош мураббийи Зидан Погбани Испанияга олиб келмоқчи эканлиги, «Юве» эса Поль учун «МЮ»га уч нафар футболчисини таклиф этгани хабар қилинганди. Аммо манчестерликларни фақатгина трансфер сотуви қизиқтирмоқда, туринликлар эса молиявий муаммолар сабаб футболчиларни ўзаро алмашмоқчи.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчининг «Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб келишувга биноан шартнома муддатини яна бир йилга узайтириши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар