31.05.2020 07:23
7296
Пьянич трансфери амалга ошмаса, «Барселона»да бошқа вариант бор

«Барселона» яримҳимоя чизиғини кучайтиришни хоҳламоқда, деб ёзади Mundo Deportivo.

Клубнинг асосий нишони «Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич бўлиб турибди. Аммо каталонияликлар параллель тарзда «Наполи» хавбеки Фабиан Руисни ҳам кузатишмоқда.

Агар Пьянич трансфери амалга ошмаса, Руис асосий вариант бўлади. Бош мураббий Кике Сетьенга Фабиан номзоди маъқул бўлиб турибди.

Таъкидланишича, 24 ёшли испан «Наполи» билан битимни узайтирмоқчи эмас. Унга, шунингдек, «Реал» ҳам қизиқмоқда.

Руис бу мавсумда А Серияда 22та баҳсда майдонга тушиб, 2та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 30 ёшли Пьянич эса 22та ўйинда 3 бор тўп киритган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар