29.05.2020 13:58
14765
«Барселона» собиқ президенти Мессидан кейинги энг яхши футболчини айтди

«Барселона» собиқ президенти Сандро Росель ҳозирги раҳбарият ўрнида бўлганида клубнинг трансфер сиёсати қандай кўриниш олиши ҳақида гапирди.

«Ҳозир ҳам «Барселона»нинг раҳбари бўлганимда Лаутаро учун 111 миллион евро таклиф қилмасдим. Бор эътиборимни Неймарни «ПСЖ»дан қайтаришга қаратган бўлардим. У Мессидан кейинги жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Неймар клуб ўйинига жуда яхши мослашган бўларди», - дея Сандро Роселнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Маълумот учун, Росель 2017 йилда коррупцияда айбланиб, қамоққа олинган эди. 643 кунлик жазо муддатидан кейин 2019 йилда оқланиб, озодликка чиқарилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар