26.05.2020 09:11
5579
«Наполи»да ўйнаган аргентиналиклардан рамзий терма жамоа тузилди – Игуаин киритилмади

«Наполи» матбуот хизмати Аргентинадаги «Май инқилоби»нинг 210 йиллиги муносабати билан жамоада ўйнаган аргентиналик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди.

Дарвозабон: Мариано Андухар;

Ҳимоячилар: Уго Кампаньяро, Федерико Фернандес, Роберто Айяла, Маурисио Пинеда;

Яримҳимоячилар: Даниэль Бертони, Хосе Соса, Хесус Датоло, 

Ҳужумчилар: Диего Марадона, Роберто Соса, Эсекиэль Лавесси.

Таркибга 2013-2016 йилларда «Наполи»да ҳаракат қилиб 146та ўйинда 91та тўп киритган, 2015/16 йилги мавсумда А Серия тўпурари бўлган ҳужумчи Гонсало Игуаин киритилмади. Бунга асосий сабаб форварднинг 2016 йили «Наполи»нинг асосий рақобатчиси бўлган «Ювентус»га ўтиб кетгани бўлиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар