26.05.2020 23:31
6600
Бундеслига. «Бавария» Дортмундда муҳим ғалабага эришди

Бундеслига 28-тури доирасидаги дастлабки ўйинда чемпионлик учун кураш олиб бораётган икки рақиб - «Боруссия» ва «Бавария» Дортмундда тўқнаш келишди.

Мавсумнинг энг муҳим ўйини сифатида эътироф этилган қарама-қаршиликнинг 43-дақиқасида Жошуа Киммих томонидан жарима майдончаси ташқарисидан киритилган чиройли гол якунда амалдаги чемпион жамоага навбатдаги соврин сари муҳим ғалабани тақдим этди.

Ушбу муваффақиятдан кейин «Бавария» очколари сонини 64тага етказиб, 2-ўриндаги «Боруссия» билан фарқни 7тага оширди. 

Германия чемпионати. 28-тур.
26 май (сешанба)
Боруссия Д – Бавария 0:1
Дортмунд. Сигнал Идуна парк стадиони
Гол
: 0:1 – 43 Киммих.
Боруссия Д – Бюрки, Аканжи, Пишчек (Гетце, 80), Хуммельс, Ҳакими, Дауд (Витцель, 85), Геррейру, Азар, Дилэйни (Жан, 46), Брандт (Санчо, 46), Ҳоланд (Рейна, 72).
Бавария – Нойер, Павар, Боатенг (Люка Эрнандес, 85), Алаба, Киммих, Горетцка, Дэвис, Коман (Перишич, 73), Гнабри, Левандовски, Мюллер.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар