16.05.2020 19:14
8128
Беларус Олий лигаси. «Энергетик-БГУ» амалдаги чемпионни мағлуб этиб, пешқадамга етиб олди

Беларусь чемпионати 9-тури доирасидаги «Энергетик-БГУ» ҳамда «Динамо»-Брест ўртасидаги учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров асосий таркибда майдонга тушган ўйинда Бакич ва Юдчиц томонидан киритилган голлар «талабалар»га амалдаги чемпион жамоа устидан муҳим ғалабани келтирди. 

9-турдан кейин «Энергетик-БГУ»нинг очколари сони 18тага етиб, минскликлар ҳозирча 1-ўринда бўлган «Торпедо-БелАЗ»га етиб олишди. «Динамо»-Брест эса ҳозирча 6-ўринда қолди.

Беларус Олий лигаси. 
9-тур. 16 май (шанба)
Энергетик-БГУ – Динамо Брест 2:1
Голлар: 1:0 – 40 Бакич, 2:0 – 47 Юдчиц – Кисляк (90)
Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич (Гирс, 67), Носко, Тве, Шаҳбоз Умаров (Совпель, 68; Шорац, 84), Жасур Яхшибоев, Шкурдюк.
Динамо Брест – Павлюченко, Павловец, Веретило, Кики, Быков, Юзепчук, Кривец (Милевский, 62), Савицкий, Кисляк, Гордейчук (Печенин, 76), Садовский (Лаптев, 63).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар