14.05.2020 14:30
6168
«Интер»нинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди

«Брешия» клубининг 19 ёшли яримҳимоячиси Сандро Тонали «Интер» клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, миланликлар бош мураббийи Антонио Конте «янги Пирло» дея ном олган «Брешия» яримҳимоячиси Тоналини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишни мақсад қилган. Айнан ушбу трансфер амалга ошиши учун клуб ўз яримҳимоячилари Борха Валеро, Матиас Весино ва Роберто Гальярдини билан хайрлашишга қарши эмас.

Маълумот учун, Тонали «Брешия» тарбияланувчиси саналиб, 2017 йилда клуб сафида ўз дебютини ўтказган. 19 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум 23 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Олдинроқ, ушбу футболчисига «Ювентус» ва «Милан» клублари ҳам қизиқиш билдирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар