14.05.2020 17:34
13969
Давид Сильванинг қайси клубга ўтиши маълум бўлди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва кейинги фаолияти борасида бир қарорга келди, дея хабар бермоқда The Independent.

Манбанинг ёзишича, 34 ёшли испаниялик футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугаса-да, яримҳимоячи мавсум якунигача Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилмоқчи. Шундан сўнг Давид Сильва фаолиятини океан ортида, АҚШнинг «Интер Майами» клубида давом эттиришга қарор қилган. Футболчи бу борада клуб эгаси Дэвид Бекҳэм билан келишувга эришган.

Сильвани собиқ жамоаси «Валенсия» ҳам таклиф этган, бироқ 34 ёшли футболчи Ла Лигага қайтиш ўрнига Америкага йўл олиш вариантини танлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар