14.05.2020 13:49
10202
Теглар
«Барселона» вакили Неймарнинг қайтиш имкониятини баҳолади

«Барселона» президенти маслаҳатчиси Карлес Решак ёзда «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар билан шартнома имзолаш имконияти нолга тенг деб ҳисобламоқда.

«Ҳозирги ҳолатни таҳлил қилиб айтишим мумкин, Неймарнинг қайтиши иложсиз. 

Аммо у фаолиятида «Барселона» қандай роль ўйнаганини жуда яхши тушуниб олди деб ўйлайман. Агар бу ерда гол урса, дунёга тарқалиб кетарди. Парижда эса унинг голлари унчалик сезилмайди», - деб Решак сўзларини келтирмоқда COPE.

28 ёшли Неймар 2013-2017 йилларда «Барселона» таркибида ўйнаган. Шундан сўнг 222 млн евро эвазига «ПСЖ» клубига ўтган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар