11.05.2020 16:29
18209
Райан Гиггз Фергюсондан ҳеч қачон гап эшитмаган «МЮ»нинг 4 футболчисини айтди

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ сардори Райан Гиггз собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг футболчилар билан қандай ишлаши ҳақида гапирди. 

«Жамоамизда сэр Алекс ҳеч қачон бақирмаган жами 4-5 нафар футболчи бўлган - Эрик Кантона, Брайан Робсон, Рой Кин ва Криштиану Роналду. Улар жамоамизга ғалабалар келтиришарди. Бу футболчилар майдонда ўз ишларини жуда яхши бажаришган, шу боис Фергюсон уларга бақириш ёки танқид қилиш шарт эмас, деб ҳисобларди.

Айтайлик, баъзи ўйинларда Эрик майдонда ҳеч нарса қилмасди. У на гол урарди, на майдонда қора ишга ёрдам берарди. Шунга қарамай, мураббий унга гапирмасди. Чунки бундай футболчилар кейинги ўйиндаёқ битта ўзлари ғалаба келтиришлари мумкин эди. Руни ва Тевес ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Фергюсон кучли психолог эди, ҳар бир футболчи билан қандай ишлашни жуда яхши биларди», - дейди уэльслик собиқ футболчи
beIN Sports’га интервью бериб.

Маълумот учун, Райан Гиггз ҳозирда Уэльс миллий жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар