10.05.2020 12:26
12096
«Ювентус» футболчиси «Барселона» билан келишувга эришди

Туриннинг «Ювентус» клуби яримҳимоячиси Миралем Пьянич мавсум якунида «Барселона»га ўтишга яқин, дея хабар бермоқда Sport.es.

Манбанинг ёзишича, 30 ёшли босниялик футболчи Каталония клуби билан 4 йиллик шартнома борасида оғзаки келишувга эришган. Энди футболчи «Барселона» ва «Ювентус» клубларининг трансфер борасида келишувга эришишларини кутмоқда.

Олдинроқ, Турин клуби Пьнични 60 миллион еврога баҳолаётгани ёки унинг ўрнига «Барселона»дан бразилиялик яримҳимоячи Артурни сўраётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар