08.05.2020 16:18
13450
Миралем Пьянич Ла Лига гранди сафига ўтишга розилик берди

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич келаси мавсумдан фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport’нинг хабар беришича, босниялик 30 ёшли футболчи «Барселона» сафига ўтишга розилик берган. Миралем Каталония клуби билан келишувга эришиб бўлди, энди клубларнинг трансфер борасида келишувга эришишларини кутмоқда.

Манбага кўра, клублар катта эҳтимол билан футболчиларни ўзаро алмашиш тарафдори. «Ювентус» Пьянич учун каталонияликлар хавбеки Артур Мелони сўраган, бироқ футболчининг ўзи «Барса»да қолишни истаётгани учун унинг ўрнига Иван Ракитич, Артуро Видаль ёки Нелсон Семеду Турин клубига ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Пьянич 2016 йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар