01.05.2020 15:09
16363
Теглар
Юлдузларнинг пенальтилардан фойдаланишдаги статистикаси эълон қилинди – Роналду 3-ўринда, Месси 9-ўринда

Испаниянинг Marca нашри юлдуз футболчиларнинг пенальтилардан унумли фойдаланишдаги статистикасини тақдим этди.

Аниқлик борасида биринчи ўринни «Реал» яримҳимоячиси Эден Азар, иккинчи ўринни мадридликларнинг яна бир аъзоси Карим Бензема эгаллади. Учинчи поғона «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб этди.

Юлдуз футболчиларнинг пенальтидан унумли фойдаланиш борасидаги кўрсаткичлари:

1. Эден Азар (49 аниқ, 7 ноаниқ, аниқлик – 88%)
2. Карим Бензема (15 аниқ, 2 ноаниқ, аниқлик – 88%)
3. Криштиану Роналду (121 аниқ, 22 ноаниқ, аниқлик – 85%)
4. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм» / 37 аниқ, 7 ноаниқ, аниқлик – 84%)
5. Луис Суарес («Барселона» / 40 аниқ, 9 ноаниқ, аниқлик – 82%)
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль» / 13 аниқ, 3 ноаниқ, аниқлик – 81%)
7. Неймар («ПСЖ» / 51 аниқ, 13 ноаниқ, аниқлик – 80%)
8. Серхио Агуэро («Манчестер Сити» / 46 аниқ, 13 ноаниқ, аниқлик – 78%)
9. Лионель Месси («Барселона» / 89 аниқ, 26 ноаниқ, аниқлик – 77%)
10. Антуан Гризманн («Барселона» / 17 аниқ, 8 ноаниқ, аниқлик – 68%).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар