01.05.2020 14:37
11506
Теглар
Неймарнинг ҳар бир ўйини «ПСЖ» учун қанчага тушаётгани маълум бўлди

GiveMeSport ҳисоб-китобларига кўра, бразилиялик футбол юлдузи Неймар учун Париж клуби 2017 йилдан буён қарийб 300 миллион евро сарфлаган.

«Неймар учун сарфланган 300 миллион евронинг 222 миллион евроси «Барселона»га тўланган трансфер пули харажати бўлса, 70 миллион евро футболчининг маоши учун сарфланган. 

Неймар Париж клуби сафига ўтгандан кейин «ПСЖ» клуби 155 ўйин ўтказган бўлса, Неймар ушбу ўйинлардан 80тасида майдонга тушиб, 69та голга муаллифлик қилган. Демак, Неймарнинг ҳар бир ўйини «ПСЖ» клуби учун 3,65 миллион еврога тушган», - дейилади манбада.

Маълумот учун, Неймар ушбу мавсумда Франция чемпионати доирасида парижликлар сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган. Куни кеча «ПСЖ» муддатдан аввал якунланган Франция чемпионати ғолиби деб эълон қилинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар