30.04.2020 13:24
1866
Теглар
Франция ҳукумати Англия, Германия, Испания ва Италияни мавсумни муддатидан олдин якунлашга ундамоқда

Франция президенти Эммануэль Макрон фикрига кўра, Европанинг барча топ-лигаларида футбол мавсумини муддатидан олдин якунлаш мақсадга мувофиқ.

Французлар коронавирус пандемиясига барҳам бериш учун футбол ўйнаш мумкин эмас, деб ҳисобламоқдалар. Аввалроқ мамлакатда барча футбол мусобақалари муддатидан олдин якунланган эди.

Франциядан ташқари, Бельгия ва Нидерландия ҳам мавсумни тамомлади. Италия спорт вазирлиги А Серияни давом эттириш эҳтимоли паст деб ҳисобламоқда. Бир қатор лигалар май ойи охири ва июнь ойидан бошлаб чемпионатни давом эттиришни режалаштиришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар